Uncategorized

Ўзбекистон очиқ чемпионатидаги хатолик туфайли 3 нафар сузувчи олимпия йўлланмасидан маҳрум бўлди

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) шафелигида ўтказилган сузиш бўйича лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатида юз берган вазият катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. бу бўйича Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасим муносабат билдирди.

Ўзбекистон сузиш федерациясининг хабар беришича, мусобақа якунланганидан кейин 2021 йилнинг 21 апрел санасида унда иштирок этган ҳиндистонлик спортчи Ликит Селвараш Према турнир давомида ноҳақликка йўл қўйилгани, маҳаллий спортчиларнинг вақтлари нотўғри кўрсатилгани ҳақидаги видеомурожаатини “YouTube ” ижтимоий тармоғига жойлаган.

Қайд этиш жоиз, лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатларига Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти доимий ташриф буюриб турган, ўз навбатида, MOQ  Тезкор штаб вакили Мирсардор Aлимов ҳам мусобақани мунтазам кузатиб борган. Мусобақадан сўнг шу ернинг ўзида кичик йиғилиш ташкил этиб, тайёргарлик жараёнини яна-да кучайтириш, машғулотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган.

Турнирлар якунлангач, Ўзбекистон сузиш федерацияси мусобақалар протоколини MOQ га тақдим қилган ва унда 5 нафар атлетимизнинг Токио-2020 нормативини бажаргани кўрсатиб ўтилган. Тақдим этилган протоколларда белгиланган қоидаларнинг бузилиши, шу жумладан, кейинчалик ҳиндистонлик сузувчи томонидан қайд этилган воқеа ҳақида маълум қилинмаган. Шунингдек, бирор хорижий делегация томонидан, жумладан, Ҳиндистон жамоаси томонидан мазкур лицензион турнирлар бўйича шикоят ёки эътироз келиб тушмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълумотига кўра, ФИНA ушбу турнирларда қайд этилган натижаларни тан олмади. Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Aлишер Ғаниевнинг сўзларига кўра, FINA  бу бўйича Тошкентга расмий хат жўнатмаган. Бироқ Ўзбекистон сузиш федерацияси бир неча бор
FINA га тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш учун хабар йўллаган ва ҳатто бу масала бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилган. Якунда эса халқаро ташкилот йўллаган “ Universal Place ” асосида фақатгина 2 нафар ҳамюртимиз Хуршиджон Турсунов ва Наталя Критинина Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши расмий равишда ушбу ҳолат ҳеч қандай спорт тамойилларига мос келмаслигини ва Олимпизм қадриятларига мутлақо зид эканлигини маълум қилган.

Ўз ўрнида, бошқа федерациялар ва спорт ташкилотларидан ҳам белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишни сўраган.

Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон сузиш федерацияси Президиумидан қуйидагиларни талаб қилади:

Юқоридаги вазиятни кўриб чиқиш, ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш учун Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ва Ўзбекистон сузиш федерацияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;

Халқаро сузиш федерациясидан ( FINA ) лицензион мусобақада қайд этилган натижаларнинг нима сабабдан бекор қилингани ҳақидаги материалларни тақдим қилишини сўраш;

Федерация бош котиби Aлишер Ғаниевни вақтинча ўз лавозимидан четлатилишини, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan