2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг эрталабки сессиясида Тошкент шаҳрида жойлашган “ITP INTER TOPFULL PETROL” компанияси томонидан 60 тонна “AИ-98” (тоннаси учун 12 921 483 сўм) автомобиль бензинини харид қилинди.
Хабарга кўра, бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 20 дан ортиқ русумдаги, 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинлари қаторида “АИ-80”, “АИ-91”, “АИ-92”, “АИ-95”, “QuWатт АИ-95” бренди ва янги “АИ-98” автомобиль бензини ўрин олган.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати