Uncategorized

Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмаслигини биласизми?

Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

?сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

?гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

?тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

?ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

?оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

?хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

?ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan