Uncategorized

Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги 59-мактаб директори ва 5 нафар ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига видео мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг Расмий муносабати

Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидаги 59-сонли мактаб жамоаси Сурхондарё вилоят халқ таълим бошқармасининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга йўллаган видео мурожаатига Расмий муносабат!!! Олтинсой туманидаги 59-сонли мактаб директори Тошмуродова Раъно Эшалиевна 2016 йилдан бугунги кунга қадар шу лавозимда фаолият юритиб келган. 59-сонли мактаб 1993 йилда қурилган бўлиб, 320 ўқувчи ўрнига эга. Бугунги кунда 540 нафар ўқувчиларга 49 нафар педагог ўқитувчилар таълим тарбия бериб келмоқда.Мактаб ўқитувчиларининг бирортаси ҳам олий тоифасига эга эмас,(2 нафар ўқитувчи ўриндош сифатида бошқа мактабдан келиб фаолият юритади). 3 нафари (6,1%) биринчи тоифали, 11 нафар (22,4%) иккинчи тоифали, 30 нафари (61 %) мутахассис ўқитувчи бўлиб, қолган 5 нафари (10 %) ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилардан иборат. Ушбу мактабни 2019-2020 ўқув йилида 11-синфни 40 нафар ўқувчилар тамомлаган бўлиб, шундан 2 нафари (5 %) Республикамиздаги олий таълим муассасаларига, контракт асосида ўқишга қабул қилинган, 2 нафари (5 %) хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Бу мактаб олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича оч қизилдан жой олган. Ушбу мактаб ўқувчиларининг фан олимпиадаларига иштирокининг охирги2 йиллиги кўриб чиқилганда бирорта ўқувчиси, бирорта фандан совринли ўринларни қўлга кирита олмаган. Видео мулоқотда бошқармадан жуда кўплаб мактабимизга асоссиз текширишга келади деган ва бундан ташқари жорий йилнинг 5 август куни умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш мақсадида, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Кенжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Олтинсой туманида бўлишган. Ўрганиш жараёнида 59-сонли умумтаълим мактабига борилган вақтда мактаб директори Тошмуродова Раъно Эшалиевна иш жойида бўлмаган ва сабаби сўралганда соғлиги йўқлиги сабаб келолмаслиги маълум қилинган. Мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларига янги ўқув йилига тайёргарлик, ободонлаштириш, синф хоналарнинг тозалиги юзасидан керакли топшириқлар берилиб, ушбу топшириқларни жойида бартараф эттириб қайтилган. Хеч қанақанги хужжат ёки қилинган ишни қилинмади деган масала бўлмаган. Мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (ўз тушунтириш хатларида баён қилган). Ҳозирги вақтда Олтинсой тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий йилнинг 23 август куни эса, вилоят халқ таълими бошқармасининг молиявий таҳлил ва режалаштириш бўлими бош иқтисодчиси Ж.Менгниёзов ҳамда бошқарманинг кадрлар бўлими бош мутахассиси Р.Менглиқуловлар тумандаги мактабларнинг ўқитувчилар ойлик иш ҳақидан мажбурий обуна учун ушлаб қолинаётганлиги ҳолати ўрганилди. Ушбу ўрганиш 59-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилган. Маълум бўлишича блогер Соатмўмин Жумаевнинг хусусий, таълимга оид бўлмаган газетасига мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақларидан уларнинг розилик аризаларисиз пул ўтказиб берилган. Мактаб директори Тошмуродова Раъно Эшалиевна буни онгли равишда бошқача талқин қилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 348-сонли қарори билан тасдиқланган Низом билан юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот ҳизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan