Uncategorized

Ўзбекистонда жамоат жойида ҳижобда юришга қўйилган тақиқ олиб ташланди

Шавкат Мирзиёев 5 июль куни «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонунда жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида «ибодат либослари»да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор бўлмоқда. Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришига йўл қўйилмас эди. 

Шунингдек, диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби, диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Аввалроқ адлия вазири яқин тарихдаги диний эркинликларни чеклаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирганди. Шунингдек, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилаётгани ҳақида маълумот берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan