Ҳозирдан шу каби саволлар барчани қийнаётгани табиий. Келинг ҳозир ушбу кун муносабати билан неча кун дам олишимизни билиб оламиз.

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.
Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.
Бунда;
— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.