ҲУҚУҚ

Фарзандликка олувчилар учун ёш чегарасини белгилаш лозим

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 152-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар, қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар, фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар, қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар вояга етмаган болаларни фарзандликка олишлари мумкин эмас.

Хорижий давлатлар қонунчилигида ҳам фарзандликка олиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Хусусан, аксарият хорижий давлатларда фарзандликка олувчиларга нисбатан ёш цензи белгиланган бўлиб, уларнинг судланганлик ҳолатига деярли эътибор берилмайди.

Хитой Халқ Республикасининг “Фарзандликка олиш тўғрисида”ги қоидаларига кўра, фарзандликка олувчиларнинг ёши 30-50 ёш оралиғида бўлиши лозим.

Амалдаги қонунчилигимизда фарзандликка олувчилар учун ёш чегарасини белгилаш орқали боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланади.

А.Неъматиллаева, Термиз туман ФҲДЁ бўлими инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan