ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда учувчисиз учиш апарати ва бошқа ноқонуний товар-моддий бойликлари йўқ қилинди

Юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли хужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотларни йўқ қилиниши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хусусан, белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган жуда кўп миқдордаги умимий қиймати 267 миллион 461 минг сўмга тенг бўлган 17 минг 500 дона қути тамаки маҳсулотлари ҳамда жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан ноқонуний деб топилган қиймати 30 миллион 655 минг сўмлик жами 554 дона хомиладан сақловчи тиббиёт мосламаси йўқ қилинди. 

Термиз тумани Каттақум массивида жойлашган махсус палигонда жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 22 турдаги жами 330 млн сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлари йўқ қилинди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган бир дона учувчисиз учиш апарати ҳам белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan