ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар иши бўйича 247 киши ҳибсга олинди

Туркияда зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар иши бўйича 247 киши ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

«6 февралдаги воқеадан сўнг ҳалокат зонасида жойлашган вилоятлар прокуратураси қарори билан вайрон бўлган биноларни қуришда иштирок этган 997 нафар гумонланувчи аниқланди. Натижада уларнинг 247 нафари ҳибсга олинди, 322 нафар гумонланувчига нисбатан суд назорати белгиланди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 198 нафар гумондорни қўлга туширишга ва 102 кишини ҳибсга олишга буйруқ берилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,7 магнитудали даҳшатли зилзила содир бўлган эди. (https://t.me/humanuzofficial/37078?single) Зилзила эпицентри Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда жойлашган. Натижада Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османия, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диярбакир, Адана ва Қаҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan