ТИББИЁТ

“103”га энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушадиган вилоятлар эълон қилинди

Жорий йилнинг биринчи чорагида “103” хизматига жами 893 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Шундан энг кўп кўрсаткич Тошкент вилоятида қайд этилди — 189 та. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кейинги ўриндан 154 та чақириқ билан Фарғона вилояти жой олди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 114 та, Тошкент шаҳридан 96 та ҳамда Навоий вилоятидан 84 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ эса ўтган уч ойда Самарқанд вилоятида рўйхатга олинди — 2 та.  

 — Баъзан “103”га қўнғироқ қилиб, беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари 🥹учрайди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали директори Илҳом Асланов. — Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятлар ҳам такрорланиб туради.  

Ёки “103”га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга энди етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатларига ҳам гувоҳмиз.  

“103”га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга энди етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатлари ҳам бор

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan