ТИББИЁТ

2025 йилгача юртимизда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказ тўлиқ таъмирланади — ССВ

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон акушер-гинекологлар ассоциацияси билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Акушерлик ва гинекологик амалиётда тиббий ёрдамни стандартлаштиришга замонавий ёндашувлар” мавзуидаги ушбу тадбирда вазирлик ва марказ мутахассислари, соҳага алоқадор тиббиёт муассасалари ходимлари, халқаро экспертлар ҳамда ушбу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган олимлар иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова таъкидлаганидек, ҳар қандай мамлакатнинг тиббиёт тизимини баҳолашда, энг аввало, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати эътиборга олинади.

Бироқ тан олиш керак, юртимизда бир муддат ушбу соҳа бутунлай эътибордан четда қолиб кетди. Хусусан, бирламчи тизимда акушер-гинекология хизмати қисқартириб юборилди. Ваҳоланки, ўз вақтида туманлардаги “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлимлари ҳомиладорларнинг бирламчи тизимдаги антенатал кузатувини тўлиқ амалга ошириш имконига эга эди.

Шу боис давлатимиз раҳбари бу масалага ўз вақтида эътибор қаратиб, 2017 йил “Аёллар маслаҳатхонаси”ни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қолаверса, 2022 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт бригадалари таркибига 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та педиатрия ҳамшираси ва доя штатлари ажратилди.

Бундан ташқари, 2022–2025 йилларда 227 та туғуруқ комплекси, 46 та туманлараро перинатал марказни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия муассасаларининг грант ва кредит маблағлари жалб қилинади.

Конференцияда ушбу ўзгаришлар ҳақида сўз юритилар экан, бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида бир неча турдаги мураккаб фетал жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинаётгани, саратоннинг 12 турига ташхис қўйиш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, акушерлик, гинекология, перинатология ва репродуктология соҳаларида тиббий ёрдам сифатини ошириш, тизимга янгича ёндашувларни жорий этиш каби муҳим масалалар ўртага ташланиб, резус-конфликтли, патологик ҳомиладорлик диагностикаси, бепуштликка доир илмий маърузалар тингланди.

Анжуманда, шунингдек “Акушер-гинеколог қўлланмаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Маҳорат дарслари форматидаги машғулотларда эса экстремал шароитларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг клини

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan