ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК

Бухоро ва Хоразмда янги коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланди

Ўзбекистонда 2020-йил 15-июн соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 нафарга кўпайиб, 5154 кишини ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 6 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 таси Тошкент шаҳрида аниқланган, шундан 12 таси аҳоли орасида қайд этилган. 16 таси эса касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганларда аниқланган.

Бухоро вилоятида касалланганлар билан мулоқотда бўлган 7 кишида касаллик аниқланган.

Хоразм вилоятида 10 кишида касаллик аниқланган. Улардан 1 нафари аҳоли орасида, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

Ҳозирда мамлакатда 1139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan