САЛОМАТЛИК Фойдали

Жазирамада нима ейиш ёки емаслик керак?

Шифокорлар иссиқ ҳавода ёғли овқатлардан, шунингдек алкогол ва ширин ичимликлардан воз кечишга чақиради.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, парҳез таркибидаги гўшт маҳсулотларини камайтирмоқ лозим, чунки улар узоқ вақт ҳазм қилинади ва иссиқда метаболизм пасаяди. Кўпроқ таркибида намлик ва С витамини кўп бўлган сабзавотлар, шунингдек, парранда гўшти, балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Тушликда сабзавотли совуқ шўрвалар истеъмол қилиш тавсия этилади. Иссиқ мавсумда тананинг сувсизланишига йўл қўймаслик учун кўп миқдордаги оддий сув ичиш керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan