СПОРТ

Шаҳрам Ғиёсов икки камар учун жанг ўтказади

Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Эймантас Станёнис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни ўтказиладиган бирлаштирувчи жангга розилик берди.

У ушбу жангда ғолиб бўладиган спортчи билан кейинчалик рингда куч синаш шартлари асосида ушбу қарорга келган.

«The Ring» нашрининг ёзишича, WBA қоидаларига мувофиқ, ярим ўрта вазн WBA чемпиони Станёнисга IBF чемпиони Эннисга қарши жанг ўтказишга рухсатнома берилган. WBA қоидаларига кўра, Станёнис жамоаси ушбу жанг ҳақида Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилган ва унинг розилигини олган.

WBA’нинг қоидаларига кўра, Станёнис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шарт.

«The Ring» нашрининг ёзишича, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган бокс кечасида ўз жангини ўтказади. Унинг бу жангдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan