СПОРТ

Расман: «Челси» Вернер трансферини эълон қилди

Расман: «Челси» Вернер трансферини эълон қилди

 

 

«Лейпсиг» ҳужумчиси Тимо Вернер «Челси» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Лондон жамоасининг расмий сайти хабар бермоқда.

 

 

Германиялик футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Aввалроқ, «Челси» германиялик футболчи учун 60 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлаши, футболчининг ўзига эса бонуслардан ташқари 10 миллион евро миқдорида маош бериши ҳақида хабарлар янграган эди.

 

 

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 8та ассист қайд этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan