ҚИЗИҚАРЛИ САЛОМАТЛИК Фойдали

Жазирамада терингизга ғамхўрлик қилинг!

Дағаллик ва ёриқлар қўл терисига хавф солмаслиги учун уларни тўғри ва мунтазам парваришлаш лозим.  

Аввало, витаминлар етишмаслиги, организмда гормонал мувозанат бузилиши ҳамда ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига қарши курашиш лозим. Биринчи ва иккинчи сабабларни шифокор даволаса, учунчи омилни ўзингиз ҳам енга оласиз. Қўл терисини қуритишга мойил атир совунлар, кир ювиш кукунлари ҳамда идиш ювишга мўлжалланган гелларнинг сифатлисини ҳарид қилинг. Маиший тозалаш воситалари таркибидаги ишқорли моддалар тери учун хавфли. Мутахассислар бежиз кир ёки идишларни ювишда резина қўлқоплардан фойдаланинг, дейишмайди. Бу тавсия сиз учун эриш туюлса-да, унга амал қилганингиз маъқул. Қўлларни ювгандан сўнг, албатта, қуруқ қилиб артишга одатланинг.

Парваришловчи воситаларни сотиб олишингиз ва уйда ўзингиз ҳам тайёрлашингиз мумкин.  Масалан, 1 та тухум сариғига 1 ош қошиқ лимон шарбати, асал ҳамда зайтун ёғи қўшилади. Бу ниқоб қўл терисини озиқлантириш ва оқартириш хусусиятига эга. Тайёр ниқобни қўл терисига 15 дақиқага суртиб, илиқ сувда ювиш тавсия этилади.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan