СПОРТ

Парижда ёзги Паралимпия ўйинлари очилди

Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланди. Очилиш маросимида 4400 нафар спортчи иштирок этди. Паралимпия ўйинлари 8 сентябрга қадар давом этади. Унда 90 нафар россиялик ва саккиз нафар беларуслик нейтрал мақомда иштирок этишга рухсат берилди

Парижда ёзги Паралимпия ўйинлари очилди

28 август, чоршанба куни Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланди. Очилиш маросими маҳаллий вақт билан соат 20:00да Конкорд майдонида бошланди. Елисей майдонларида ўтказилган жамоалар парадида 4400 га яқин спортчи – дунёнинг 180 дан ортиқ делегацияси вакиллари иштирок этди.

Спектакль режиссёри, аввалги Париждаги Олимпиада ўйинларининг очилиши ва якунланишида бўлгани каби, Томас Жолли, хореографик рақамлар эса Александр Экман томонидан саҳналаштирилган. Франциянинг РФИ давлат радиостанцияси эфирида Жолли Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимини инклюзивлик ва жамиятдаги тарқоқликдан тотувлик сари йўлга асослаганини айтди.

Паралимпия ўйинлари 8-сентябрга қадар давом этади. Мусобақада иштирок этаётган спортчилар 22 спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan