ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Хорижга чиқишни истаган ота 35 миллион сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи У.Қаримов вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент бериб келган. Қарздор ота хорижий давлатга чиқиш учун ўзига нисбатан қўйилган айрим чекловларни бекор қилишни сўраб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.

Бюронинг Термиз туман бўлими давлат ижрочиси Ф.Қобилов томонидан қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби тушунтирилди.

Шундан сўнг, оила вакиллари ўзаро келишган ҳолда фарзандларининг моддий таъминоти учун 18 ёшгача бўлган давр ҳисобланиб, жами 35 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди ва ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати қайтариб берилганлиги сабабли алимент тўловчининг Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan