ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Дарахт масаласида ҳоким ва прокурор ишдан кетди

8 август куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида селектор йиғилиши ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинган.

«Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди», дейилади хабарда.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилган.

Маълумот ўрнида, Тошкентнинг «Чилонзор» кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 7 дона эман дарахтининг томир қисмига шикаст етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan