ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Самарқандда героин гиёвҳандлик моддасини сотаётган 65 ёшли шахс қўлга олинди

2020-йилнинг 5-август куни, тахминан, соат 10:00 да Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги “Сатанг” маҳалласида яшовчи 65 ёшли фуқаро М.С. “Aнвар” исмли шахсга 1 миллион 200 минг сўмга 2 дона целлофан бўлагига қадоқланган 0,19 грамм миқдордаги героин гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда “Дарё”га Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида ушланган М.С. холислар иштирокида тинтув қилинганда ёнидан 1 миллион 200 минг сўм пул топилиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шунингдек, 2020-йилнинг 6-август куни шу туманнинг “Чумчуқли” маҳалласида яшовчи 40 ёшли И.О. “Бахтиёр” исмли шахсдан 9 миллион сўмга гиёҳвандлик моддаси олиб беришини ваъда қилган. Шу куни, тахминан, соат 19:00 да ўзининг яшаш уйида таниши “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида яшовчи 34 ёшли Д.О. дан оғирлиги 41,8 граммга тенг бўлган юмшоқ ҳолдаги опий гиёҳвандлик моддасини 9 миллион сўмга сотиб олган. И.О. ушбу гиёҳвандлик воситасини “Бахтиёр” исмли шахсга берган вақтда қўлга олиниб, гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Foto: Samarqand viloyati IIB

Aниқланган ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan