ДУНЁ ҚИЗИҚАРЛИ Фойдали

Россия вакцина ишлаб чиқаришни бошлади. 20 та давлатдан 1 миллиард доза буюртма олинган

Россия «дунёдаги илк вакцина» сифатида рўйхатдан ўтказилган коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Н.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази вакцинанинг биринчи партиясини ишлаб чиқариб бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ишчи номи «Гам-КОВИД-Вак», бозор номи эса «Спутник-V» бўлган вакцина мушаклар орқали юборишга мўлжалланган. У иккита 0,5 мл ҳажмли ампуладан иборат бўлади. Бу ҳақда РБК ёзган.

11 август куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат дунёда биринчи бўлиб коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказгани ва унинг қизларидан бири ҳам синов эмлашида қатнашганини маълум қилганди. Путин қизи иккита эмлашдан кейин иситмаси 37 ва 38 даражага кўтарилгани, кейин у ўзини яхши ҳис қилганини айтганди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцинани ишлаб чиқариш билан Гамалея номидаги марказ шуғулланишини айтганди. Шунингдек, «Биннофарм» компанияси ҳам вакцина ишлаб чиқаришда қатнашади. Кейинчалик мамлакатдаги бошқа фармацевтика компаниялари ҳам вакцина ишлаб чиқаришга жалб қилинади.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan