ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан соғайиб, ўз ишига қайтди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, воҳага қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Foto: Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Ҳокимлик томонидан эълон қилинган суратлардан Тўра Боболов Тошкентдан ҳарбий самолётда қайтганини пайқаш мумкин.

Foto: Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

“Тўра Боболов Термиз халқаро аеропортида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, воҳада олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бошқа зарур масалалар хусусида атрофлича фикр алмашди.

Вилоят ҳокими янги ғоялар билан ўз вазифасини бажаришга киришди”, — дейилади Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan