СПОРТ

«Барселона» 17 футболчиси билан хайрлашишга тайёр

Каталониянинг «Барселона» клуби шу ёзнинг ўзида 17 футболчини сотишга тайёр, деб хабар беради Диарио Спорт.

«Барселона» сотувга асосий таркибнинг бир нечта футболчиларини ҳам қўймоқда. Уларни орасида Хорди Aлба, Серхио Бускетс, Луис Суарес ҳам бор. Фақатгина Тер Штеген, Лионел Месси, Клемент Ланглет, Френки Де Ёнгни клуб олиб қолиши мумкин.

Aввалроқ, клуб президенти «Бавария»дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоада катта ўзгаришлар қилишини таъкидлаб ўтган эди. Таркибни янгилаш билан бир қаторда спорт директори Эрик Aбидал, директор Оскар Граун, бош мураббий Кике Сетенни ҳам ишдан бўшатмоқчи.

Manba. onside.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan