Ҳарбий тадбирлар

Январ-“Ватанга садоқат ойлиги”

Ёшлар бизнинг таянчимиз, эртанги кундан умидимиз, эзгу ишларимиз давомчисидир. Шу боис, мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларни ватанпарвар, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрловчи, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишга қаратилган изчил чора-тадбирларни бажариш кўзда тутилган .     

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларини амалга ошириш учун йил ойлари алоҳида номланган бўлиб, Январ-“Ватанга садоқат ойлиги” деб белгиланган.

Мазкур ойлик доирасида ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан партиянинг сайловолди дастурига мувофиқ ёш авлодни жисмонан ва руҳан соғлом этиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида 2024 йилнинг 24-январ куни Олтинсой туманидаги 45-умумтаълим мактабида ҳарбийлар, туманлардаги мактабларнинг ҳарбийлаштирилган синфлари ўқувчилари иштирокида “Ватанпарварлик-олий мақсадим!” шиори остида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил қилинди.

Унда, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари вакиллари  қатнашдилар.

Ҳарбий аркестр жамоаси томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.  Ўқувчилар  шеърлар ўқиб, саҳна кўринишларини ҳам намойиш қилишди. 

Тадбир давомида, масъуллар томонидан мактаб ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик соатлари ўтказилди. Шундан сўнг, “Ватанпарвар” ташкилотининг махсус техникалари иштирокида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ёшлар сафда шаҳдам қадамлар билан юриб, арқон тортиш, ўқ отиш каби спортнинг бир неча турлари бўйича беллашдилар. Якунда, ҳарбий ватанпарварлик фестивалида фаол иштирок этган ёшларга тадбир ташкилотчиларининг эсталик совғалари топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan