TA'LIM

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги нишонланмоқда

Заҳириддин Муҳаммад Бобур – буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун — 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда.

Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлим бошқаруви ҳамда Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан, Термиз шаҳридаги 11-сонли ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда, буюк шоҳ ва шоир З.М.Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилиб, ўқувчилар ғазал ва рубоийлардан намуналар айтишди, шунингдек, театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этди.

Тадбир сўнгида“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви вакиллари иқтидорли ўқувчиларга китоблар тақдим қилишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan