ДУНЁ

Қодиров Апти Алаудиновни заҳарлашга уриниш тафсилотларини ошкор қилди

«Ахмат» махсус кучлари отряди командири Апти Алаудиновни хат орқали заҳарламоқчи бўлишган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз интервьюсида айтиб ўтди.

Қодировнинг сўзларига кўра, Алаудинов ўзига суиқасд уюштирилганини вақтида англаган.

«Апти Аронович буни ўткир ҳиддан англади ва ўз вақтида чора кўрди. Қўлларини тозалаб, бурун бўшлиғини ювган. Конвертни ушлагангенерал адъютантлари ҳам шундай қилишган», — деди Қодиров воқеа тафсилотлари ҳақида гапириб.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Украинадан кейин Польшани «денацификация» қилиш кераклигини айтиб чиққанди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan