
Кеча Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси биносида Сурхондарё вилояти маъмурий суди, Термиз туманлараро маъмурий суди, Термиз шаҳар Давлат хизматлари маркази ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида «Ҳукуматимиз томонидан Кадастр соҳасига оид нечта норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинганли»ги юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 409-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 йилдаги «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 411-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2023 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида »Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 424-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2023 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 426-сонли қарорларининг ижроси хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Қарорда келтирилишича, тажриба-синов доирасида малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Бунда уни тайёрлаш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти уй-жой фондига оид кўчмас мулк объектларига нисбатан 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жорий этилади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.
Матбуот анжуманида юқоридаги маълумотлар иштирокчиларга етказилди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларига Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси масъуллари жавоб беришди.