ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг иш ҳақи белгиланди

“Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–146-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

Қарорга кўра, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.

Ушбу лавозимга оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланади.

2022 йил 1 майдан маҳалладаги хотин- (https://scontent.ftas2-2.fna.fbcdn.net/v/t39.30808-6/274981246_1160469458098716_2663998606867072997_n.jpg?_nc_cat=105&ccb=1-5&_nc_sid=730e14&_nc_ohc=4fmpRxRhljoAX-GXA42&_nc_ht=scontent.ftas2-2.fna&oh=00_AT9fD9lxni4KtkRfeyfCNJU1xrFPBJYJGd06M2hTyVXHXw&oe=62251C37)қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

▫️хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (2 млн 877 минг сўм) миқдорида;
▫️хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;
▫️хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида.

?2022 йил 1 августгача маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминланади.

Қарор билан шунингдек, Бош прокуратура тузилмасида Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan