АДАБИЁТ СПОРТ

Футболдаги мағлубиятларга бахшиёна йўналишида бағишлов

Сурхондарёлик шоир, футбол шинавандаси Исроил Шомиров ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида миллий олимпия термамиз мағлубиятига оид шеърий ёзишмасини эълон қилди. Балки мағлубият аламини енгишга, келгусида ғалабаларга умид уйғотишга туртки бўлар, деган мақсадда уни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

«Ҳай ёра-ааа» деган жойидан

Жилама, укажон, жилама,
Жилағанинг путболчилар билама.
Бийигол, бийигол, қирқтан гол,
Дорбазани неччи марта жиртқан гол.

Нима биздинг путболчилар урмайди,
Камандамиз Токияға бормайди.
Укажон, акажон, сўраб бер,
Жилаб ойтқан гапларимға жовоб бер.

Бийигол, бийигол, қирқтан гол,
Дорбазани неччи марта жиртқан гол…???