ДУНЁ

ЖССТ: дунёнинг 30 давлатида 550 дан ортиқ одамда маймунчечак қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёнинг 30 та мамлакатдаги одамлар орасида маймунчечак билан касалланиш бўйича 550 дан ортиқ ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда ЖССТ сайтида айтилган.

Маймунчечак билан касалланган беморнинг қўллари

Фото: Реутерс
“Ҳозирги кунга қадар 30 та давлатдан 550 кишида маймунчечак тасдиқланган. Ушбу мамлакатлар касаллик учун эндемик эмас”, — деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебреесус.
Унинг сўзларига кўра, маймунчечак эпидемияси бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, аммо вируснинг кўплаб мамлакатларда тўсатдан ва бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши шундан далолат берадики, маймунчечак бир мунча вақт давомида сездирмасдан ёйилган.

ЖССТ раҳбари касалланишлар сони ортиб боришини қўшимча қилди, шунингдек, у маймунчечак белгилари ўз-ўзидан йўқолишини, бироқ баъзи ҳолларда касаллик оғир кечиши мумкинлигини қайд этди.
Аввалроқ Нигерияда маймунчечакдан биринчи ўлим қайд этилганди.
ЖССТ маймунчечакнинг тарқалишини тўхтатиш мумкин, бу оммавий эмлашни талаб қилмайди, деб ҳисобламоқда. Миcрософт асосчиси ва халқаро соғлиқни сақлаш дастурлари сармоячиси Билл Гейтс ҳам маймунчечакнинг кенг тарқалиши ва янги пандемияга сабаб бўлишини эҳтимолдан йироқ, деб баҳолаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan