ДУНЁ

Дональд Трамп: «Мен АҚШ тарихидаги энг бегуноҳ одам бўлсам керак»

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзига қўйилган айбловлар асоссиз эканини маълум қилди, дея хабар беради Euronews.

Дональд Трамп Техасдаги митингда сўзлаган нутқида у «мамлакат тарихидаги энг бегуноҳ одам бўлсам керак», – деди. Унинг таъкидлашича, миллионлаб ҳужжатлар текширилган ва унга нисбатан қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ҳеч қандай далил топилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп «сайлов кампанияси арафасида актриса Сторми Дэниэлсга тўловлар ҳақидаги маълумотларни яшириш учун молиявий ҳужжатларни сохталаштирганликда» айбланмоқда.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги сайловларда иштирок этишини маълум қилганди. У 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этиш учун расмий аризасини топширди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan