ДУНЁ

Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади

Ўртаер денгизи орқали Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади, дея хабар бермоқда АNSА агентлиги.

Ўтган жума ва шанба кунлари Лампедуза қирғоғида ўнлаб кема ва қайиқлар тўхтади. Уларнинг деярли барчаси Туниснинг Сфакс шаҳридан келган. Бир кун ичида оролга 3000 дан ортиқ одам етиб келди.

Маҳаллий ҳокимият муҳожирларнинг аксариятини Сицилиядаги Порто Эмпедокле коммунасига олиб келиш учун паром билан ташишни ташкил қилишни бошлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan