ДУНЁ

Жеки Чан коронавирусга қарши дори яратганга миллион юан ваъда қилди

Хитойлик актёр Жеки Чан коронавируснинг янги турини даволайдиган кишига миллион юан (150,000 долларга яқин ) ваъда қилди, деб ёзади Strait Times.

Картинки по запросу "джеки чан"
«Илм-фан ва технология вирусга қарши курашнинг калитидир. Кўп одамлар бу фикрга қўшиладилар ва умид қиламанки, дори энг қисқа вақт ичида яратилади», деб айтди актёр.
«Гап пул ҳақида эмас. Бир пайтлар гавжум кўчалар қандай қилиб бўшаб қолганини кўришни истамайман. Ватандошларим ҳаётдан завқ олиш ўрнига, вирус билан курашаётгани мен учун жуда оғир», дея қўшимча қилди у.
РИА новости хабарига кўра, якшанба куни янги коронавирус қурбонлари сони бир ой ичида 881 кишига етгани маълум бўлган.

.