Ниқоб қанчалик қўрқинчли бўлса, ижтимоий масофа шунчалик катта бўлади. Исландиялик дизайнер Ир Йоухансдоттир мана шу қоида асосида ниқоблар яратмоқда.
У даҳшатли филмлардаги қаҳрамонларни эслатувчи ниқоблар яратяпти. Бундай ниқоблардан фойдаланишни ҳамма ҳам хоҳламайди, лекин дизайнернинг фикрича, бугунги кунда ниқобнинг муҳим вазифаси – бошқаларни даҳшатга солиб бўлса-да, ижтимоий масофа сақлашга мажбур қилишдир. Тўқувчининг ишларини Нидерландия ва АҚШ нинг бир нечта санъат музейлари инсоният тариxидаги ғайриоддий даврнинг маданий экспонатлари сифатида сотиб олишни xоҳлашмоқда.