ҚИЗИҚАРЛИ

9 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Улуғ маърифатпарвар, мутафаккир ва буюк шоир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий (1441-1501)

Топтинг чу аёл яхшилик топшургил,

Ўргат адабу яхши қилиқ еткургил.

Ҳар неча адаб бўлса, қаттиқ еткургил,

Ҳайлиға адаб қилиб, сабоқ еткургил.

 

Алишер Навоий ҳайкали очилди.

1991 йил 9 феврал – Адабиёт музейи олдидаги “Шоирлар хиёбони”да Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан шоирнинг янги тагсупага ўрнатилган ҳайкали очилди.

 

“Ташкентская правда” газетасининг 1-сони чиққан кун

1954 йил 9 феврал – “Ташкентская правда” газетасининг    1-сони чиққан

 

Фориш тумани ташкил этилган кун

1935 йил 9 феврал – Фориш тумани ташкил этилган кун

Жиззах вилояти Фориш тумани. Вилоятнинг шимолий-ғарбий қисмини эгаллайди. 1935 йил 9 февралда ташкил этилган. Майдони 9,53 минг км2. Аҳолиси 74,9 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 2 шаҳарча (Учқулоқ, Янгиқишлоқ), 11 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Янгиқишлоқ шаҳарчаси.

 

Пахтачи тумани ташкил этилган кун

1935 йил 9 феврал – Пахтачи тумани ташкил этилган кун

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани. Вилоятнинг ғарбий қисмида жойлашган. 1935 йил 9 февралда Нарпай тумани ҳудудининг бир қисмида Пахтакор тумани номи билан ташкил қилинган. Майдони 1,37 минг км2. Аҳолиси 116,2 минг киши, асосан, ўзбеклар шунингдек, рус, татар, қозоқ, қирғиз, тожик,  корейс, украин  ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳарча (Зиёвуддин), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Зиёвуддин шаҳарчаси.

 

Халқаро стоматологлар куни

9 феврал – Халқаро стоматологлар куни

 

Канар оролида “Mardi Gras b Santa Cruz” карнавали

9 феврал – Канар оролида “Mardi Gras b Santa Cruz” карнавали

9 феврал – ҳар йили Канар оролида “Mardi Gras b Santa Cruz” карнавали бўлиб ўтади ва бу байрам катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Карнавалга бутун орол аҳолиси жалб қилинади. Канара оролида ҳар куни “Фиеста”лар ўтказилади, байрамларнинг барчаси миллий анъаналар билан бойитилган. Канар ороли аҳолиси байрамга ўз хўжалигидаги барча бойликларни, озиқ-овқат маҳсулотларидан бошлаб, қўйлар подасигача олиб боришади ва улар ҳам юришда қатнашадилар. Канар ороли мусиқа меросининг рамзи – “Тимпл” асбоби бўлиб, бу асбоб оролга 15 асрда қуллар орқали келтирилган. Шундан кейин тимпл кенг тарқалиб, ҳозирги кунда Куба ва Лотин Америка мамлакатларида унда ижро этишади. Турли байрамларда шу асбоб жўрлигида  “иса”, “фоила”, “тахарасте” рақслари  ижро этилади.