ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилояти Патруль-пост хизмати ходимлари кекса аёлларнинг ҳаётини сақлаб қолишди

Жорий йилнинг 7 февраль куни тун соат тахминан 02-00лар чамасида Термиз шаҳрининг “Аму соҳил” маҳалласи ҳуддуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони 1-отряд ходими сафдор Анвар Бегимов ва 2-отряд ҳайдовчи ходими сафдор Ўткир Қодировлар “Порлоқ йўл” кўчаси бўйлаб, ҳаракатланиб кетаётганларида оқ рангга бурканган тутун аралаш ёнғин чиқаётганига кўзлари тушиб қолади.

Зудлик билан хизмат автомашинасини тўхтатиб, ёнғин чиқаётган томонга шошганча югуриб бориб, ёнғин чиқаётган бинога кўтарилади.

“Порлоқ йўл” кўчасида жойлашган 27-уй ётоқхонасида ёнғин бўлаётганлигини, у уйда бўлган икки нафар аёллар борлигини, бурқсиган тутун заҳридан ўзини йўқотиб қўйган ёши кекса аёл ўнг ёнига ағдарилган ҳолатда ёрдамга муҳтож бўлиб ётганлигининг гувоҳи бўлади.

Тезкорлик билан кекса аёлларга ёрдам қилиш мақсадида, уларга биринчи навбатда тоза ҳаво зарурлигини билган ҳолда беҳавотир ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишади ва хонадондаги ёнғинни бартараф қилиш чораларини кўради.

Ёнғин вақтида зудлик билан сафдор Анвар Бегимов ва ҳайдовчи ходими сафдор Ўткир Қодировлар ҳамда ёрдамга чақирилган шу ҳудудда фуқаролик кийимида хизмат ўтаётган Патруль-пост хизмати ходимлари сафдорлар Давлат Ниёзов, Шухрат Қурбоновлар томонидан бартараф этилади.

Ёнғин чиққан хонадонда бўлган аёлларнинг шахсига аниқлик киритилганида хонадон эгаси 1957 йилда туғилган Язикова Светлана Александорвона ҳамда унинг қўшниси 1961 йилда туғилган Развех Наталя Викторовналар эканлиги ва уларга Патруль-пост хизматининг жонкуяр ходимлари томонидан кўрсатилган қутқарув ёрдами туфайли уларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай зарар етмаган.

Ёнғин содир бўлганлиги юзасидан ўз навбатида, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига хабар беришади. Ҳозирда ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда дейилади, Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.