МУЛОҲАЗА

Бахтимиз – бошқаларни бахтли қилишда…

50 чоғли одам бир семинарда қатнашаётган эдилар. Маърузачи сўзлашдан тўхтаб, гуруҳга топшириқ берди. Унга кўра, дастлаб ҳар бир қатнашувчи биттадан шар шишириб, унга маркер ёрдамида ўз исмини ёзиши керак эди. Сўнг барча шарларни аралаш ҳолда бошқа бир хонага йиғдилар.

Картинки по запросу "коллегы с шарами"

Маърузачи энди 5 дақиқа ичида ҳар бир киши ўз исми ёзилган шарни топиб чиқиши зарурлигини айтди. Одамлар шошилиб, бир-бирини туртиб, тартибсизлик ичида ўз исмлари ёзилган шарларни қидирардилар. Натижа шу бўлдики, 5 дақиқа ичида ҳеч ким ўз исми ёзилган шарни тополмади. Маърузачи энди шартга ўзгартириш киритди: 5 дақиқа ичида ҳар бир киши таваккалига битта шарни олиб, шарда исми ёзилган кишига бериши керак эди. Бу сафар ҳамма шарлар ўз эгаси қўлида турарди.

Маърузачи семинарни шундай хулосалади:

– Бу бугунги кунда айнан сизу бизнинг ҳаётимизда содир бўлаётган ҳодиса. Ҳар ким ўзича қаердалигини ҳам билмайдиган аллақандай бахтни қидириб елиб-югуради. Бахтимиз – бошқаларни бахтли қилишда. Уларга бахтларини тортиқ қилиб, ўз бахтимизга эришамиз.