ДУНЁ

Марокашда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Марокашда мамлакатнинг марказий қисмида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Maghreb Arabe Press” агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Агентликка кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Азилаль вилоятидаги трассада содир бўлган. Гап шундаки, вилоят ғарбидаги Демнат шаҳрига кетаётган автобус бурилишлардан бирида ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига маҳаллий амалдорлар, фуқаро муҳофазаси ходимлари ва жандармерияси ходимлари етиб келган. Расмийлар воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Мамлакатнинг Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили Марокашда автоҳалокатда 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan