ДУНЁ

Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим (2021-йил 15-июлда Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan