ЎЗБЕКИСТОН

“МЕДИАМАКОН ВА ШАХС” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фондининг “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусида гранти асосида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими журналистлар, блогерлар ва ҳаваскор ижодкорлар учун  “Медиамакон ва шахс” танловини  эълон қилган эди.

 Танловга қатнашиш истагида бўлган ижодкорлар орасидан материалларида бирламчи ва иккиламчи маълумотлар манбаларидан фойдалана билиш, хаққоний ва фейк  тахлилий фикрларни ажрата олиш кўникмалари, мавжуд воқеликни ишонарли, фактларга асосланган холда ёритиш бўйича тайёрланган мақолалар муаллифлари сараланиб олинди.  Шу асосида ғолиблар аниқланди.

-Медиасаводхонликни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишда бугунги кунда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг ўрни катта бўлмоқда. –дейди блогер Анастасия Соглаева. Ижодий учрашувлар, тренинглар натижасида инсонларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ортмоқда. Вилоят журналистикасида бу йўналишда материаллар кам учрарди. Лойиҳа доирасида биргина уюшманинг вилоят бўлими томонидан танлов ташкил қилгани ҳам мақолалар кўламини кенгайтирди. Ўзим ҳам блог сайт юритаман. Ўйлаб қарасам  медиасаводхонлик бўйича олдинлари мақолалар тайёрламаган эканман. Танлов сабаб қизиқишим ортиб, материаллар тайёрлай бошладим. Ўргандим. Англадимки айниқса мен каби блогерларда медиасаводхонлик бўлсагина ҳақиқатдан ҳам шов-шув, ёлғон ахборотлар ортидан қувмай, инсонларга ёрдам бера олидаган ва журналистлар каби тезкор ҳаққоний ахборотларни тарқата олишар экан.  Уюшманинг вилоят бўлими мендек ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаётгани бизга  янада кўпроқ ижод қилишга ундайди.

Лойиҳа доирасида Термиз шаҳридаги “Матбуот уйи”да танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ғолибликни қўлга киритган “Музработ” газетаси бош муҳаррири Абдусалом Йўлдошев, блогер Анастасия Соглаева, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги фотомухбири Жонибек Қўзимуродов, “Худудгаз”  вилоят худудий филиали ахборот хизмати рахбари Азиз  Машрабов, “Заря сурхана” газетаси мухбири  Динара Эгамбердиева, “Адолат” социал демократик партияси вилоят кенгаши ахборот хизмати рахбари Гулшод Турсаотовани  уюшманинг вилоят бўлим раиси М.Абдураҳмонов самимий қутлади ва ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Мастура Ҳамроева, ЎзЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan