ДУНЁ

АҚШга кучли торнадо ёпирилди, 26 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Миссисипи штатига ёпирилган кучли торнадо оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, президент Байден штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Торнадо юзлаб биноларни вайрон қилган ва 100 мингдан ортиқ аҳолини электр энергиясиз қолдирган. Табиий офат оқибатида Силвер-Сити ва Роллинг Форк шаҳри энг кўп зарар кўрган. Ундаги уйлар харобага айланган, дарахтлар илдизи билан қўпорилган.

Роллинг Форк шаҳар мэри Элдриж Уокернинг айтишича, шаҳар энди йўқ, аммо аҳоли уни қайта қуриши мумкин. Миссисипи губернатори Тейт Ривз торнадо оқибатларини фожиа деб баҳолади ва ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинганини маълум қилди.

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, торнадо Rolling Форк устидан ўтганда соатига 80 километр тезликда ҳаракатланган. Табиий офат қўшни Алабама ва Теннесси штатларига ҳам таъсир кўрсатган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan