ДУНЁ

Хитой Россия ва Украинани яраштирмоқчи. Улар “Тинчлик режаси” ҳужжатини эълон қилди

«Россия-Украина уруши»га бир йил тўлган куни Хитой бу қарама-қаршиликни сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича Хитой позициясини эълон қилиб, ўзининг «тинчлик режаси»ни таклиф қилди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган ҳужжат 12 банддан иборат:

  • -Барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш
  • -“Совуқ уруш менталитети”дан воз кечиш
  • -Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш
  • -Тинчлик музокараларини қайта бошлаш
  • -Гуманитар инқирозни ҳал қилиш
  • -Тинч аҳоли ва ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш
  • -Aтом электр станцияларининг хавфсизлигини таъминлаш
  • -Стратегик хавфларни камайтириш
  • -Ғалла экспортини рағбатлантириш
  • -Бир томонлама санкцияларни тугатиш
  • -Ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш
  • -Можародан кейинги қайта қуришни рағбатлантириш

“Москва ва Киевнинг тўғридан-тўғри мулоқотни тезроқ тиклаш, вазиятдаги кескинликни босқичма-босқич пасайтириш ва ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш фойдасига ўзаро қадамларини қўллаб-қувватлаш муҳим”, – дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, Хитойга томони фикрига кўра, “бир томонлама санкциялар (БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланмаган) ва максимал босим муаммони ҳал қила олмайди, улар фақат янги муаммоларни келтириб чиқаради”.

ХХР ҳужжатида, шунингдек, “ядро қуролидан фойдаланиш” қабул қилиниши мумкин эмаслиги қайд этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan