ДУНЁ

Хитой коронавирусга қарши курашиш учун тахминан 10,3 миллиард доллар ажратди

Хитой ҳукумати янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун аллақачон 71,8 миллиард юан (тахминан 10,3 миллиард АҚШ доллари) ажратди, деб хабар бермоқда Хитой Mолия вазирлиги.

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу касаллик бошлангандан буён молиявий мажбуриятлар қабул қилинган ва эпидемияни олдини олиш учун умумий режалаштириш кучайтирилган.

«8 феврал куни соат 18.00 га қадар барча даражадаги молия институтлари томонидан 71,8 миллиард юан (тахминан 10,3 миллиард доллар) миқдорида маблағ ажратилди».

Шунингдек, ушбу сумманинг  17,3 миллиард юан (тахминан 2,5 миллиард доллар) ни ҳукумат ажратгани айтилади.

Хитой Mолия вазирлиги, одамлар тиббий хизматларнинг нархидан хавотирланиб тиббий муассасаларга боришдан қўрқмасликлари ва молиявий муаммолар тиббий хизматларнинг сифатига таъсир қилмаслиги учун доимий молиялаштиришни давом эттириш кераклигига алоҳида эътибор қаратмоқда.

8 феврал куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Хитойга дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситаларини етказиб берди.

Бунгача AҚШ коронавирус билан курашиш учун Хитойга 100 миллион АҚШ доллари ажратмоқчи эканлиги маълум қилган эди.

Ридуснинг хабар беришича, Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 37,1 мингдан ортиқ одам  коронавирус билан касалланган, 811 киши вафот этган ва 2,6 мингдан ортиқ бемор даволанган.