ДУНЁ

Америкалик полковник Зеленскийга мамлакатдан қочишни маслаҳат берди

Украина президенти Владимир Зеленский учун ягона нажот Полшага қочиш бўлади, деди Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор YouTube’даги Judging Freedom каналига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Россия армиясининг устунлиги Украина Қуролли кучларига ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Зеленскийнинг умид қиладиган ҳеч нарсаси йўқ, фақат у Польшага, ҳеч бўлмаганда, вазият кескинлашганида, бир муддат қочиб кетиши мумкин, акс ҳолда унга жуда ўғир бўладии”, — деди ҳарбий хизматчи.

Полковникнинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари катта йўқотишларга дучор бўлмоқда, уларнинг сони тез камайиб бормоқда: яқин келажакда жанг қиладиган ҳеч ким қолмайдиган вазият юзага келиши мумкин. Бундан ташқари, Украина ёқилғи ва ўқ-дорилар тақчиллиги муаммосига дуч келди, дея қўшимча қилди МакГрегор.

8 декабрь куни Зеленский 2023 йилда Украинадаги можарога барҳам беришини айтди. Бу ҳақда у Украина раҳбарини жорий йилда Европадаги энг нуфузли шахс сифатида тан олган Politico нашрига берган видеомурожаатида айтди.

Эртаси куни WarGonzo Телеграм канали Украина Қуролли кучлари қўшинларини Соледардан Словянскка олиб чиқаётгани ҳақида хабар берди. Телеканал маълумотларига кўра, гап Украина Қуролли кучларининг 93-алоҳида механизациялашган бригадасининг иккита баталони ҳақида кетмоқда. Чиқиб кетиш ҳалокатли йўқотишлар туфайли қайта гуруҳлаш билан боғлиқ. Шу билан бирга, Украина қуролли кучларининг Соледардан тўлиқ олиб чиқилиши ҳақида гап йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan