ДУНЁ

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак Жалилов вафот этди

11 июлга ўтар кечаси Бишкекдаги Миллий госпиталда қирғизистонлик таниқли уламо Чубак ҳожи Жалилов 45 ёшида оламдан ўтди. У 10 июнь куни зотилжам ташхиси билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.

Чубак Жалилов исломий билимларни Қирғизистон ва Саудия Арабистонидан олган. 2008-2010 йилларда Қирғизистон мусулмонлар идорасининг фатво бўлимини бошқарган, 2010-2012 йилларда муфтий бўлиб ишлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan