ДУНЁ

Россия Барак Обамага мамлакатга киришни тақиқлади

АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ва яна 499 нафар америкалик учун Россияга кириш тақиқланди. Бу чора АҚШнинг Москвага қарши санкцияларига жавобан киритилди, деб хабар бермоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайти.

“(АҚШ президенти) Жо Байден маъмурияти томонидан Россияга қарши мунтазам равишда жорий этилаётган ҳамда Вашингтоннинг режасига кўра, Россияга максимал даражада зарар етказишга, расмийлар ва мамлакатимизнинг оддий фуқароларига шахсан таъсир кўрсатишга қаратилган санкцияларга жавобан Россия Федерациясига 500 нафар америкаликнинг кириши тақиқланди”, — дейилади ТИВ баёнотида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan