ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда инспекторни қасддан пичоқлаб, ўлдирган эркак 14 йилу 6 ойга қамалди

У аёлини инспектор билан учрашувга чиққанини кўриб, рашк туфайли бу жиноятни содир қилган.

Жорий йилнинг 29 ноябрдан 30 ноябрь кунига ўтар кечаси, Олмазор тумани Юнусова кўчасида жойлашган «Ғалаба» МФЙ биноси ёнида туман ИИО ФМБ профилактика инспектори Н.Б.ни мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган эди. Аниқланишича, эркак ўзининг шаърий никоҳидаги аёлни испектордан рашк қилиб, бу жиноятни содир қилган.

Аниқланишича, мазкур жиноятни 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган Б.З. содир этган бўлиб, унга нисбатан Олмазор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчи пичоқни жабрланувчининг сон қисми ва кўкрак соҳасига тиқиб олган. Аёл эса ўша кунги воқеани шундай эслади.

«Ўша куни инспектор гаплашволайлик, деб чақиргандилар. Аёллигимга бориб, машиналарига чиқдим. Хўжайним кузатаётганлигини билмаган эдим. Хўжайним эшикни очиб, нима бўляпти, тушунмадим, дедилар. Мен нотўғри тушуняпсиз дейишимга қарамай, урушиб кетишди. Бу ерда тўғриси, менинг ҳеч қандай айбим йўқ».

Аёлдан нега инспекторнинг машинасига чиққанлиги сабаби сўралганда эса:

«У инспекторимиз эди, унга ҳам оилам ҳақида айтиб берган эдим. «Юрадиган» аёл эмасман,– дейди аёл.

Судланувчи эркак қуйидагича изоҳлади.

«Ҳозир интернетда менга нисбатан аёли билан уришибди, пичоқлаб қўйибди, деган хабарлар нотўғри. Иккинчи пичоқни мен урмадим. Қарсак битта қўлдан чиқмайди».

Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, мазкур суд иши ЖИБ Олмазор тумани судида кўриб чиқилди.

Унга кўра, ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan