ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шерободлик ер ресурслари ва давлат кадастри етакчи мутахассисининг қилмишлари фош бўлди

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Шеробод, Бойсун туман бўлимлари, Шеробод туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро И.П. нинг аризаси ҳамда олинган тезкор маълумотларга асосланиб тезкор тадбир ўтказилди.  Тезкор тадбир натижасида қуйдагилар аниқланди: Шеробод тумани ер ресурслари ва давлат кадастри етакчи мутахассиси К.М.  ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги “NORQULOV SARDOR” фермер хўжалиги иш юритувчиси З.Ш. билан олдиндан тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2018 йилдаги  ПФ-5421-сонли фармони талабларига зид равишда, била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши натижасида фермер хўжалиги балансидаги ер майдони худудидан давлат мулкини сотган. Яъни, жияни А.А. нинг номига 0,06га ва З.Ш. нинг турмуш ўртоғи Б.Х.нинг номига олинган 0,06га – жами 0,12 гектар ерни ариза муаллифига ҳар бир сотихини 6 млн. сўмдан ҳисоблаб, 72 млн. сўмга “пуллаган”. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 млн. сўм – жами 76 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шеробод тумани ер ресурслари ва давлат кадастри етакчи мутахассиси К.М. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в”  бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan