ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Ҳам тест, ҳам ижодий имтиҳон олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳонлар ўрнига тест фанлари киритилиши кутилмоқда

ОТМ ларга қабулда ҳам тест синовлари, ҳам ижодий имтиҳон олинадиган 13 та йўналишда бу йил ижодий имтиҳонлар бекор қилиниши кутилмоқда.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, бу йўналишдаги абитуриентларга имтиҳонлар бўлмайди. Улар иккита фандан тест топширади.

«Биринчи фан аниқ. Тест учун иккинчи фан сифатида эса ўтган йили тест жараёнида қўйилган 3-блок фани қўйиб берилади. Масалан, ўтган йили 3-фан инглиз тили бўлган бўлса, бу йил у иккинчи фан сифатида қўйилади», – деди Холиқов.

Унинг қўшимча қилишича, фақат ижодий имтиҳон олинувчи йўналишлар учун тартиб ўзгармай қолади.

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

«Бу бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида жуда кўп баҳслар бўлди. Ҳа, тестга қадар ижодий имтиҳон топширувчиларга бу жараён ташкил қилиниши мумкин эди, лекин ҳозир биз ОТМга тест бошлангунча ижодий имтиҳонларни олинглар десак, улар улгуролмасди.

Иккинчидан, кўряпсиз вазиятни, ҳозир абитуриентни бир жойга йиғадиган вазият эмас.

Бу ерда фақат 8-9 та йўналиш бор. Масалан, журналистика, архитектура каби. Ҳозир вазият шундайки, ҳамма унга мослашишга, кўникишга мажбур. Масалан, Мудофаа вазирлиги тизимидаги ижодий имтихонлар ҳам бу йил тўлиқ тест шаклида ўтиши кутилмоқда», – деди Абдували Холиқов Kun.uz мухбири билан телефон орқали суҳбатда.

Маълумот учун, бакалавриатнинг 13та таълим йўналишига ўқишда киришда битта фандан тест ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган эди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan