ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда жорий этилаётган «Олтин дафтар» атамаси нима?

Ўзбекистонда хориждаги салоҳиятли ватандошларнинг рўйхати жамланган «Олтин дафтар» жорий қилинади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев 17 август куни Президент ҳузурида меҳнат миграцияси масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдан сўнг «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар қилди «Kun.uz».

«Президент томонидан белгилаб берилган яна бир йўналиш – салоҳиятли ватандошларнинг имкониятларидан фойдаланиш.

“Олтин дафтар” деган термин, яъни Ўзбекистоннинг тараққиётига у ёки бу маънода хизмат қила оладиган салоҳиятли инвестор бўладими, хориждаги нуфузли университетларда ишлаётган профессор бўладими ёки халқаро ташкилотлар ишлаётган ватандошлар бўладими, уларни мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишга жалб қилиш.

Бу борада ҳам ишларни тизимли тарзда йўлга қўйиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ топшириқлар берилди», – деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan